Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:36

"Мирза Юсуф" масжиди имоми намозхонни “бемазҳаб”, ”ваҳобий” деб изза қилган ҳамкасбини ҳимоя қилиб чиқди 


45 ёшли Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ўтмишда эркак акушер-гинеколог врачларини тақиқлаш ҳамда турк сериалларига қарши чиқишлари билан танилган. 
45 ёшли Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ўтмишда эркак акушер-гинеколог врачларини тақиқлаш ҳамда турк сериалларига қарши чиқишлари билан танилган. 

Тошкентдаги "Мирза Юсуф" масжиди имоми Раҳматуллоҳ Сайфуддинов намозхонни “бемазҳаб”, ”ваҳобий” деб изза қилган имомни ҳимоя қилиб чиқди.

26 февраль куни Озодлик Тошкентдаги "Имом ат-Термизий" масжиди имом-хатиби Исҳоқжон Бегматов намозхонлардан бирини барчанинг олдида "ваҳобийлар намояндаси" дея изза қилгани ҳақда хабар берган эди.

27 февраль куни Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бу мақолага тиркалган аудио ва видеоëзувга муносабат билдирган бўлса¸ Раҳматуллоҳ Сайфуддинов Facebook саҳифасида ўз ҳамкасби ҳимоясига маъруза қилди.

Имом имомни ҳимоя қилиб чиқди...

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги "Мирза Юсуф" масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов 27 февраль куни Facebookдаги видеомурожаатида "Имом ат-Термизий" масжидидаги тортишув учун хориждан қайтган ватандошларини айблади, жанжални ўз касбдошини обрўсизлантиришга уриниш, деб атади.​

"Аҳли илмларни, уламоларни обрўсизлантириш¸ уларнинг ҳақларига, шаънларига одобсизлик қилишлик ва ҳоказо ишларни бугунги кунда улар ажойиб тарзда олиб бормоқдалар, афсуслар бўлсин. Асосан¸ хориждан келиб маҳаллий имомларни, аҳли илмларни обрўсиз қилишга уриниш қилаяптилар. Буларнинг йўлида хизмат қилиб бераётган радиостанциялар, Интернет саҳифалари, жамланмалар, бир қанча , роса ҳаракат қилишаяпти. Озодлик дейсизми. Шунга ўхшаш масалан".

24 февраль куни "Имом ат-Термизий" масжидидаги пешин намози пайтида юзага чиққан тортишувга муносабат билдирган Раҳматуллоҳ Сайфуддинов уни "имомларга ҳурматсизлик" деб баҳолади, тортишувни видеога олиб-тарқатганларнинг мусулмонлигига шубҳа билдирди.

"Бизнинг халқимиз доимо имомларни улуғлаб ҳурматлаб келган халқ. Имомларни меҳробга чиқарган ва бошларига чиқарган халқ. Ахир биз имомларга намозларимизни, охират ишимизни топшириб қўйиб, унга иқтидо қилганмиз. Қандай қилиб журъатимиз етадиган бўлиб қолдики, имомнинг юзига ҳамманинг олдида баланд овозда домлага беҳурматлик қилиш. Мени ажаблантирган бошқа томони ҳам бор. Шу ҳодисани ёшлар дарров , бири-бирларига жим-жим дейишиб видеога олишяптида¸ Интернетга тарқатишаяпти. Мусулмон одам шундай қиладими? Мусулмон одам шундай ҳолатда дарров бориб, томонларни бости-бости қилади".

45 яшар Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ўтмишда Ўзбекистонда эркак акушер-гинеколог врачларни тақиқлаш¸ шунингдек турк сериалларига қарши чиқишлари билан танилган.

Имомнинг 2017 йил 31 март куни жума ваъзида эркаклар доялик қилиши "шармандалик" ва бунга чек қўйиш керак, деган чақириғи ижтимоий тармоқда ва турли сайтларда зиддиятли фикрларга сабаб бўлганди.​

2018 йил март ойида эса имом турк сериалларининг миллат генофондига ёмон таъсири ҳақида гапирар экан "турк актёрларига ошиқ ўзбек оналаридан ҳаво ранг (гей) болалар" туғилади"​, деб айтган эди.

Имом ат-Термизий масжидида пешин намози пайти олинган видео
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:35 0:00

Дин ишлари қўмитаси ҳам баёнот берди

Ўзбекистон Мусулмонлар идорасидаги Озодлик манбасига кўра, "Имом ат-Термизий" масжидидаги воқеа 26 февраль куни идорада барча имомлар иштирокида муҳокама қилинган.

Бу муҳокамаларга асос бўлган маъруза муаллифи Исҳоқжон Бегматовнинг ўзи ҳозирча бу тортишувга изоҳ бермади.

Чоршанба кунги муҳокамалар ортидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳам 27 февраль куни Озодлик хабари юзасидан ​махсус баёнот эълон қилди.

Иккаласи ҳам айни бўлган бу баëнотларда¸ ижтимоий тармоқларда "турлича талқин қилинаëтгани" айтилган Исҳоқжон Бегматов гапларига тушунтириш берилган¸ унинг намозхонга қилган даккиси олқишланган.

"Имом-домланинг мақсади ҳам – бир масжидда, бир сафда туриб намоз ўқиётганлар орқасида тафриқа келиб чиқмаслигини олдини олиш бўлиб, жамоатни бизнинг диёримизда мавжуд бўлган ананавий ҳанафий мазҳабига эргашишга чақирмоқда ва аҳолини бирликка чорламоқда, бу таҳсинга лойиқ", - дейилади баёнотда.

Айни пайтда диний идоралар ўз баëнотида "Имом ат-Термизий" масжиди имом-хатиби Исҳоқжон Бегматовнинг масжидга камералар ўрнатилгани ва ҳар бир намозхоннинг қандай намоз ўқиши кузатиб борилиши (хавфсизлик хизматлари томонидан - таҳр.) ҳақидаги огоҳлантирувини рад этди.

"Имом-домланинг гўёки масжидларда ўрнатилган кузатув камералари намозхонларни назорат қилиб тургани ҳақидаги гаплари эса мутлақо асоссиз ҳисобланади. Кузатув камералари ҳам, айнан, намозхонлар ва масжидлар хавфсизлигини таъминлаш учун ўрнатилган", - дейилади Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси сайтида 27 февраль куни эълон қилинган баёнотда.

Ўзбекистон президенти 2019 йил 4 сентябрь куни имзолаган махфий қарорга мувофиқ¸ Дин ишлари қўмитаси раҳбари Давлат хавфсизлик хизмати (собиқ МХХ) раиси ўринбосарига тенглаштирилди.

XS
SM
MD
LG