Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:54

АҚШдаги "Ўзбеклар жамияти" авиаҳалокат қурбони бўлган оилани Ватанига юбориш учун пул йиға бошлади


Отабек Облоқулов ўзининг шахсий учоғи билан АҚШнинг Хюстон шаҳрида. Сурат марҳумнинг Facebook саҳифасидан олинди.
Отабек Облоқулов ўзининг шахсий учоғи билан АҚШнинг Хюстон шаҳрида. Сурат марҳумнинг Facebook саҳифасидан олинди.

Канаданинг Онтарио провинциясида асли ўзбекистонлик бўлган бир оиланинг етти аъзоси авиаҳалокат қурбони бўлгани ҳақидаги хабар АҚШ ва Канадада яшовчи ўзбекистонликларни жунбушга келтирди.

Канадада яшовчи ўзбекистонлик журналист, "Чет элда яшаш: America" китобининг муаллифи, Торонтодаги "Портер" ҳусуcий авиаширкати ходими Бахтиёр Шоҳназар 29 ноябрь куни Озодлик билан суҳбатда Облоқулов билан шу йил март ойида Чикагодаги Наврўз байрамида танишганини айтди:

"Отабек билан ўтган март ойида Чикагода ўтказилган Наврўз байрамида танишиб, гаплашгандик. Мен унга ўғлим учувчилигини айтсам, "менинг ҳам учоғим бор, Ҳюстондан ўзим учиб келдим" деганди. Раҳматлик жудаям саховатли киши эканлигини эшитгандим".

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:21 0:00
Бевосита линк

Айни пайтда АҚШдаги "Ўзбеклар жамияти" авиаҳалокат қурбони бўлган ўзбек оиласи жасадларини ватанига юбориш учун пул йиғишни бошлади.

Чикаго шаҳридаги "Ўзбеклар жамияти" президенти Олим Шариповнинг Озодликка айтишича, Самарқанднинг Жомбой туманидан бўлган Отабек Облоқулов АҚШга 2000-чи йиллар бошида келган, бошида таксичилик қилган, сўнгги йилларда уй-жойларни таъмирлаш билан шуғулланадиган ширкат очиб, муваффақиятли тадбиркорга айланган:

- Жамиятимизнинг фаол аъзоси эди. Мен уни 2002 йилдан бери биламан. Грин-карта олиб АҚШга келган. Ишни таксичиликдан бошлаб,муваффақиятли тадбиркорга айланган, уй-жой бизнеси, қурилиш билан шуғулланган. Шу йил Наврўзда Чикагога оиласи билан ўзининг шахсий учоғида учиб келганидан ҳаммамиз ҳурсанд бўлгандик.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ҳам авиаҳалокат қурбони бўлган ўзбек оиласи яқинларига таъзия билдирди.

Канада матбуоти хабарларига кўра, АҚШ жанубидаги Хюстон шаҳрида яшаган ўзбекистонлик Отабек Облоқулов ўзининг шу йил бошида сотиб олган 6 йўловчига мўлжалланган “Piper PA-32R” енгил моторли учоғида рафиқаси, уч фарзанди ҳамда Канадада яшайдиган икки қариндоши - қайниси ва унинг турмуш ўртоғи билан 27 ноябрь куни Торонтодан Кингстон шаҳрига дам олиш учун учиб кетаётганда ҳалокатга учраган.

Отабек Облоқуловнинг ўзи ҳамда у бошқарган самолёт бортида бўлганларнинг барчаси ҳалок бўлишган.

Канада матбуоти хабарларига кўра, самолёт ҳалокатига ёмон об-ҳаво сабаб бўлган, деган тахминдан ташқари учоқ ёнилғисига сув аралашиб қолган бўлиши мумкин, деган фаразлар ҳам ўрганилмоқда.

XS
SM
MD
LG