Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:02

Шерали, Ғуломжон, Оғабек... Тожикистондаги Ўзбекистон маданияти кунларида куйлади


Тожикистонда Ўзбекистон маданият кунлари
Тожикистонда Ўзбекистон маданият кунлари

Тожикистонда 13 ноябрда бошланган Ўзбекистон маданияти кунлари доирасидаги тадбирларда таниқли ўзбек қўшиқчилари Шерали Жўраев¸ Ғуломжон Ëқубов ва Оғабек Собировлар куйлашди.

Делегация таркибида Тожикистонга борган Ўзбекистон маданият вазирлиги матбуот хзимати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева Озодлик билан суҳбатда "икки халқни маданият ва санъат бирлаштирганини" мамнуният билан таъкидлади.

Суҳбатдошга кўра¸ Ўзбекистон делегациясини Тожикистон Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода кутиб олган.

Тожикистон миллий кутубхонасида ўтказилган учрашувда ўзбекистонлик балет ва опера усталарини Тожикистонга жалб қилиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинган.

Озодлик мухбирининг хабар беришича¸ кутубхонадаги учрашувга келган меҳмонлар Ўзбекистон телеканаллари воситасида ўзбек кино ва концертларини мунтазам томоша қилишини айтишган.

13 ноябрь куни Тожикистон Республикаси Данғара шаҳрида Ўзбекистон делегацияси карнай-сурнай садолари остида илиқ кутиб олинган.

Шу куни Озодлик мухбирига кўра Данғара шаҳри тарихида илк маротаба “Қасри Фахранг” маданият саройида ўзбек санъаткорлари концерт берди.

14 ноябрь куни Душанбедаги Садриддин Айний номидаги опера ва балет театрида ўзбекистонлик ва тожикистонлик санъаткорлар иштирокида «Шоми дўстий» ("Дўстлик кечаси") номли гала концерт бўлиб ўтди.

Озодлик мухбирига кўра¸ Ўзбекистон маданият кунлари ўтаëтган Данғара ҳамда Душанба шаҳри кўчалари «Хуш келибсиз» ва “Хуш омадед” деган шиорлар билан безатилган.

XS
SM
MD
LG