Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:42

Олий Мажлис депутатлари Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиш эҳтимолидан чўчимоқда


Олий Мажлис биноси.
Олий Мажлис биноси.

"Ҳукуматнинг ЕОИИга аъзо бўлиш режаси “2030 йилгача Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси”га киритилган ҳамда аъзо бўлиш учун музокара жараёни 2022 йилда бошланиши ва 2025 йилда аъзо бўлиш билан тугалланиши керак эди.Ҳукуматнинг аъзоликка йўналиш олиши учун етарли вақти бор ва ушбу жараёнда кўп нарса ўзгариб ҳам кетиши мумкин" деб ёзди таҳлилчи Умида Хошимова куни кеча The Diplomat нашрида эълон қилинган мақоласида.

Қуйида мақолани тўлиқ ўқишингиз мумкин.

***

Илгари мунозаралар ёки қарши фикрлар билдирилмаганига қарамай, Ўзбекистон парламенти аъзолари ҳукуматнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) кириш режасини ёқламади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 6 мартда Тошкентнинг ЕОИИга кузатувчи сифатида киришига ариза беришини тасдиқлагандан сўнг ўтган ҳафтага келиб, парламент сўнгги розилик бериш олдидан ушбу масала муҳокамасини бошлади.

Бундан бир неча ой олдин¸ парламент¸ иттифоқ мажлисларида қатнашиш ваколатини берган ҳолда¸ иқтисодий мажбурият ëки имтиëз бермайдиган кузатувчи мақомини тилга олмаган ҳолда¸ Ўзбекистоннинг Евразесга аъзолигини бир овоздан маъқуллаган эди..

Декабрда Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайлови олдинги сайловолди тортишувларидан фарқли шов-шув ва йирик тафовутларга қарамай, 2014 йилдаги сайловга ўхшаш тарзда ҳукуматни ёқловчи партияларнинг айни мувозанати билан якун топди.

Лекин ўтган ҳафтада депутатлар Ўзбекистоннинг ЕОИИга потенциал аъзолиги юзасидан хавотирлар изҳор қилди. Гўё уларга фикрини эркин билдириш учун рухсат теккандек.

“Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши мамлакат саноатига 2 миллиард АҚШ долларилик потенциал зарар келтириши мумкинлигини айтди.

“Миллий тикланиш” демократия партияси вакили, депутат Фарҳод Зайниев ҳам айни маълумотни келтирди ва 100 мингдан ошиқ иш ўринлари қисқариб кетишини қўшимча қилди.

“Адолат” партияси хавотир билдирган бошқа масалалар ЕОИИга аъзо давлатларнинг чет эл савдосида мустақил мувофиқлаштирувчи кучнинг йўқлиги, ЕОИИга аъзо давлатлар фаолиятини тартибга солувчи қоидаларга амал қилиниши сустлиги, зиддиятларни ҳал этиши керак бўлган тартиб-қоидаларнинг ноизчил қўлланиши, шунингдек, ЕОИИнинг энг йирик аъзоси Россиянинг халқаро санкциялар остида қолаётганидан иборат бўлди.

Барчаси “Адолат” партиясидан бўлган алоҳида депутатлар ва ҳамма аёллар ҳам хавотир билдирди. Гулбаҳор Саидғаниева ЕОИИда ягона кузатувчи мамлакат бўлмиш Молдованинг сўнгги икки йиллик тажрибасини Ўзбекистон ҳукумати ўрганиб чиқдими, Ўзбекистоннинг пировард аъзолиги Хитой, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатлардан жалб этилаётган инвестицияларга қандай таъсир кўрсатади, дея савол берди. У яна кичик мамлакатлар етакчи мамлакатнинг (Россияга очиқ ишора қилиб) шартларига рози бўлиши, иштирокчи мамлакатлар миллий валюталари қийматининг юксак даражада тебраниши ва бунинг Ўзбекистонга таъсири, Россияга нисбатан қўлланаётган иқтисодий санкциялар оқибатида чет эл инвестицияларининг Ўзбекистонга қизиқиши йўқолиши тенденцияси – тамойилидан ташвишланаётганини айтди.

Махфират Хушвақтова аъзоликнинг бошқа салбий жиҳатлари хусусида гапирди. Биринчидан, унинг таъкидлашича, ЕОИИга кирмайдиган мамлакатлардан олиб келинаётган нархи баланд товарлар умумий миқдори 63 миллиард доллар бўлган мавжуд 361 та чет эл инвестициялари лойиҳасига халақит бериши мумкин. Иккинчидан, ЕОИИга аъзо мамлакатлар Ўзбекистон учун эмас, акчинча, Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бошқа мамлакатлар учун жозибадор бозорга айланиб қолиши мумкинлигини муаммо деб атади.

Дилрабо Холбоева иқтисодий хавотирлар рўйхатини давом эттириб, ЕОИИга аъзо мамлакатлар учун шартлар тенг эмаслигини, гўштнинг нархи ошиб бораётганини, Ўзбекистон инфратузилмасини ЕОИИ стандартларига мослаши унинг зиммасига молиявий юк бўлиб туришини айтди. У Ўзбекистон дастлаб Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, кейинчалик ЕОИИга аъзоликни ўйлаб кўриши кераклигини таъкидлади.

Юқорида санаб ўтилган хавотирлар кутилмаган ҳол бўлди, чунки 2019 йил декабрида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев сайлов олдидан уюштирилган махсус брифинг чоғида шу ҳақда савол берганда, айни шу партиялар ЕОИИга аъзоликни бир томонлама ёқлаган ва Ўзбекистоннинг унга аъзолигига қарши чиқмаган эди.

Ҳукуматнинг ЕОИИга аъзо бўлиш режаси “2030 йилгача Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси”га киритилган ҳамда аъзо бўлиш учун музокара жараёни 2022 йилда бошланиши ва 2025 йилда аъзо бўлиш билан тугалланиши керак эди.

Ҳукуматнинг аъзоликка йўналиш олиши учун етарли вақти бор ва ушбу жараёнда кўп нарса ўзгариб ҳам кетиши мумкин. Партиялар ва алоҳида депутатларнинг фикри ҳукуматнинг белгилаб олинган йўлига қанчалик таъсир кўрсатиши ҳозирча аниқ эмас.

Турли партиялар Ўзбекистоннинг кузатувчилик мақомини тасдиқлашни бошлади, пировардида парламент буни тасдиқласа керак. Шунга қарамасдан, Ўзбекистонинг ЕОИИга аъзолиги оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган иқтисодий ва сиёсий хатарлар борасида ҳукумат амалдорлари ўртасида илгари кузатилмаган тортишувлар келиб чиқмоқда. Энг муҳими, ушбу тортишувлар иқтисодий соҳадан ташқарига чиқмоқда. Хавотирлар тўлқини сўнгги ойлар давомида билдирилган ижодий фикрлар билан бараварлашади ва ҳукуматнинг ЕОИИга кириш борасидаги қатъий позициясига қарши бўлади.

XS
SM
MD
LG