Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:38

"Врачман, лекин бундан уяламан!"


Наҳотки шундай улуғ ва яхши касб шунчалик хор бўлди? Наҳотки Врач ўз касбидан уяладиган даражага етиб келдик? Ҳурматли Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов! Сизга кўп мурожаатлар қилдик, танқиду таклифлар бердик. Аммо Сиздан бирор мартта сас садо чиқмади.

Бу гапларни Озодликка Абдулазизхон Акрамов деган имзо чекилган мактубдан олдик. Хатда гап тиббиёт ходимларига нисбатан ҳурматсизлик устида борадики, у кейинги ойларда Озодлик эълон қилган бир неча хабарни ёдга солди ва мактубни эълон қилишга қарор қилдик. (Врачлар калтакланганига оид хабарларни шу саҳифанинг ўнг томонида "Алоқадор" рукни остида ўқишингиз мумкин)

Хатни таҳрирсиз, муаллифнинг имло ва стилистикасини сақлаган ҳолда бераяпмиз.

***

Куни кеча бир район тиббий шошилинч қабулхонасида бир воқеага гувох бўлдим. Бир зўравон эркак хотинини урибди экан қовоғи ёрилибди. Қабулхонага кира солиб ўтирган врачга қараб: -Тур ўрнингдан! Қара Наххуй манувга! деди. Врач бирдан ранг қути ўчиб ёрдам бериш учун ўтиб кетаётганди елкасига мушт билан туртди ва жеркиди

-Харомилар давлатти пулини еб ётибсан хамманг!

Орага чидолмай қўшилиб анча гаплар гапириб ташладим. Ташқарида милиция турган экан чақирдим. Зўравон эркак кетгач бояги врач мени олдимга келиб йиғламоқдан бери бўлиб секин шивирлади:

-Ака врачман, лекин бундан уяламан. Хар куни афсусланаман бу касбни танлаганимга деди.

Нахотки шундай улуғ ва яхши касб шунчалик хор бўлди? Нахотки Врач ўз касбидан уяладиган даражага етиб келдик?

Хурматли Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов!

Сизга кўп мурожаатлар қилдик, танқиду таклифлар бердик. Аммо бирор мартта сас садо чиқмади.

Врачларга яқинда имтиёзли автокредитлар, бошқа турдаги ёрдамларни яқинда жорий қиляпмиз деб чиқиш қилганингизга хам бир йил бўлади яқинда. Нега Элита хисобланган Врачлар Шундай хор бўлиб яшаши, ишлаши керак?

Яна Шундай кам ойликка ишлаётганингизни ўзи ватанпарварлик! деб ССВ чиқиш қилишларингиз бориб турган масхарабозлик.

Қулоғигача қарзга ботган, битта ойликни биринчисидан иккинчисига зўрға ётказаётган, истаган ташкилот хохлаганча хохлаган вақтда текшириб ноғорасига ўйнатадиган касб бўлиб қолдими Шифокорлик?

Тор фикрдир аммо бу жараёнда сизнинг айбингиз жуда катта деб хисоблайман! Хўп ойликни кўтара олмасангиз хеч бўлмаса Врач қадр қимматини оширинг, хар хил юкламалардан озод қилинг. Ўтирган хонасини яхшилаб беринг. Нимадир қилинг!

Аммо сиз қилмайсиз. Нимадир янгилик, бирор ўзгариш қилганингизда шу пайтгача қилардингиз. Чунки жуда эхтиёткорсиз, амалингизни, курсингизни жуда яхши кўрасиз. Янгилик дегани бу бюджет пул сўраш дегани, пул сўраш бу конфликт дегани, конфликт эса курсига катта хавф дегани деб ўйласангиз керак менимча.

Хозирги кунга келиб Шифокорлар умуман тиббиёт ахли учун қила оладиган яхшилигингиз битта! У хам бўлса Ўрнингизни креатив фикрлайдиган, шифокорлар қадр қимматини ўйлайдиган, умуман нимадир янгилик қила оладиган бошқа одамга Бўшатишдир.

ССВдан бошқа хамма вазирлик нимадир қиляпти, ўзгаряпти, ривожланяпти.

Шифокорини хўрлаб қўйган давлат, вазирлик ундан виждонан ишлашни талаб қилишга хаққи йўқ. Миллат соғлиғини асраётган шифокорлар учун Яхшилик қилинг. Ўрнингизни бўшатинг!


Абдулазизхон Акрамов

XS
SM
MD
LG