Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:40

Таниқли ёзувчи Ҳамид Исмоил Озодликнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори этиб тайинланди


Ҳамид Исмоилов бунга қадар Би-би-сида ишлаган.
Ҳамид Исмоилов бунга қадар Би-би-сида ишлаган.

Озод Европа/ Озодлик радиоси (RFE / RL)нинг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори лавозимига Ҳамид Исмоилов тайинланди. У 1 февралдан RFE/RL да фаолиятини бошлайди.

«Сўнгги пайтларда бизнинг Марказий Осиё хизматларимиз муҳим жараёнларга бағишланган мақолаларни эълон қилди. Шундан келиб чиққан ҳолда, бу самарали фаолиятни янада кучайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ҳамид бизнинг таклифимизни қабул қилганидан мамнунмиз», - деди RFE/RL президенти Жейми Флай.

У сўзида давом этар экан: «Бу минтақа жуда мураккаб, аммо Ҳамиднинг катта журналистик ва минтақавий тажрибаси фаолиятимизнинг стратегик йўналишини таъминлайди ҳамда ҳамкасбларимизга Марказий Осиёдаги бизнинг аудиториямизга аъло даражадаги журналистикани тақдим этишда мадад бўлади», - деб қўшимча қилди.

Исмоилов RFE/RLга келишдан олдин Би-би-си жаҳон хизматида 14 йил ишлади, Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси хизматига раҳбарлик қилди. Бу хизмат минтақанинг ўнга яқин давлати учун олти тилда турли ҳил платформаларда эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрлайди.

Кейинроқ у Би-би-сининг Европа бўйича ижрочи муҳаррири бўлиб ишлади. Моҳир мухбир, ёзувчи ва шоир сифатида у Би-би-си жаҳон хизматининг илк ёзувчи-резиденти лавозимга тайинланган. Бу лавозимда у оммавий ахборот воситалари соҳасидаги янги ташаббусларни бошқарган ва Жаҳон хизматининг Россияга эшиттиришлари учун подкастинг билан шуғулланган.

У Марказий Осиё давлатларидаги барча тилларини, шунингдек, рус, турк ва форс тилларини билади.

Исмоиловдан олдин Марказий Осиё бўйича минтақавий директор вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида Венера Жуматаева ишлаб келган. Венера Жуматаева бу лавозимда бир қатор муҳим ва шов-шувли журналистик суриштирувлар ўтказилишини назорат қилди.

Эндиликда у RFE/RLнинг қирғиз хизмати «Азаттиқ» радиосига раҳбарлик қилишда давом этади.

«Венера сўнгги ўн ой ичида RFE/RL бу муҳим минтақада эришилган муваффақиятларга катта ҳисса қўшди. Мен унинг RFE/RLда ўтган вақт ичида олиб борган фаолиятини жуда қадрлайман ва у келажакда ҳам бизнинг фаолиятимизга ҳисса қўшишда давом этишидан мамнунман», -деди Флай.

RFE/RLнинг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмаси қозоқ, қирғиз, ўзбек, тожик ва туркман хизматларини ўз ичига олади.

RFE/RL ҳақида маълумот:

RFE/RL ўзининг маҳаллий мухбирларига таянган ҳолда ОАВ эркинлиги чекланган ва профессионал матбуот ҳали тўлиқ ривожланмаган 22 мамлакат учун 22 тилда 37 миллиондан ортиқ одам учун аниқ ахборот ва маълумот бериб келади.

RFE/RL мухбирлари тайёрлаган видеолар 2017 йилда Facebook, YouTube ва Instagram / IGTV тармоқларида 3,6 миллиард марта кўрилган.

RFE/RL тақдим этадиган маълумотлар - цензура қилинмаган янгиликлар, масъулиятни ҳис қилган ҳолда аргументлар билан пишиқланган фикр алмашинуви, муаммоларнинг очиқ ва ҳалол муҳокамасидир.

RFE/RL АҚШ глобал медиа агентлиги орқали АҚШ Конгресси тақдим этадиган грант асосида молиялаштирилади.

XS
SM
MD
LG